«Соғлиқни сақлаш тизимида мажбурий меҳнат йўқ»! Амалда бунинг акси

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўқитувчи, шифокор ва талабаларни ободонлаштириш ва йиғим-терим ишларига мажбурий жалб қилинишига қарши қаратилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Мазкур йиғилишда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири Жамшид Ниёзов ҳам иштирок этмоқда.
Мухбиримизнинг хабар беришича, йиғилишни олиб борган бош вазир Абдулла Арипов халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовни ўқитувчиларнинг мардикорларга айланиб қолганлиги туфайли жуда қаттиқ танқид қилган.
Йиғилишда, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ўқитувчилари мунтазам ободонлаштириш ишларига олиб чиқилгани қайд этилган. Пойтахтнинг Сергели туманида ўқитувчилар ўз ҳисобларидан керакли воситаларни олиб, янги қурилган уйларни тозалашга жалб қилинган. Бундай ҳолат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳам кузатилган. Бюджет ходимларидан ишчи кучи сифатида фойдаланиш билан бирга улардан мунтазам қўшимча маблағлар йиғиб келинган.
— Давлат томонидан жойлардаги ободонлаштириш ишларига жуда катта маблағ ажратилган. Лекин жойлардаги ҳокимликлар бу маблағларни ўз ўрнида сарфламайдилар-, деди бош вазир.
Ободонлаштириш ишларига 2018 йил учун:
714 млрд жами ажратилган
42 млрд ўзлаштирилган
1-чоракда 170 млрд маблағ ўзлаштирилиши керак, 30 фоизигина ўзлаштирилган!
А. Арипов шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирини ҳам танқид остига олган. «Бизнинг тизимда мажбурий меҳнат йўқ» дея баёнот берган вазирнинг гапидан сўнг суриштирув ишлари олиб борилганда вазият бунинг аксини кўрсатгани маълум бўлди. Шу ўринда бош вазир реал ҳолатни ёритган оммавий ахборот воситалари ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтди ва келажакда ОАВ ходимлари билан фаол ҳамкорлик қилинишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилиш Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилганини алоҳида қайд этиш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter