Собиқ прокурорлардан яна бири Улуғбек Хуррамовнинг ҳибсга олингани тасдиқланмади
Айрим хорижий нашрлар томонидан Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорига нисбатан қўзғатилган жиноят иши ортидан Бош прокуратуранинг собиқ бошқарма бошлиғи Улуғбек Хуррамовнинг ҳибсга олингани ва Рашиджон Қодиров, Улуғбек Суннатов, Жамшид Файзиев билан биргаликда тергов қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.
«Xabar.uz» мазкур масалага ойдинлик киритиш учун Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими билан боғланди. Бизга хабар беришларича, Улуғбек Хуррамовнинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Беш кундирки, бу борадаги маълумотлар тарқатилаётган бўлса-да, расман бирорта ҳужжат келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Хуррамов Бош прокуратуранинг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 2012 йилнинг 22 августида Президент фармонига кўра «Жасорат» медали билан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter