Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Си Цзинпин Хитой халқига кўрсатилган ёрдам учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Си Цзинпин Хитой халқига кўрсатилган ёрдам учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин Хитой халқига ҳамдардлик ва кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилиб ўтди.

Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубда бундай дейилган:

«Муҳтарам Президент жаноблари!

Хитой коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган кураш муносабати билан йўллаган таъзияномангиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман.

Айтишганидек, қаердадир кулфат юз берса, ҳар ёқдан ёрдамга шошиладилар. Дунё ҳамжамияти, шу жумладан Ўзбекистон, Хитой ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди ва турли кўринишда қўллаб-қувватлади. Бу бизга бўлган дўстона муносабатни тўлиқ намоён этди.

Хитой эпидемияни профилактика қилиш ва назоратга олиш борасида муваффақиятга эришишига ишончи комил ва бунга қодир, шунингдек, бутун жаҳонда жамоат соғлиғини сақлаш ишига ҳисса қўшиш йўлида халқаро ҳамжамият билан биргаликда ишлашга тайёр.

Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман ҳамда Сиз билан яқин мулоқотни давом эттиришга тайёрман.

Сизга мустаҳкам соғлик, фаолиятингизга муваффақиятлар, дўст Ўзбекистонга эса равнақ ва фаровонлик тилайман.

Хитой Халқ Республикаси Раиси

Си Цзинпин»

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг