Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018 йилда ШҲТга аъзо давлатларнинг қўшма чегара операцияси ўтказилади

2018 йилда ШҲТга аъзо давлатларнинг қўшма чегара операцияси ўтказилади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида 2018 йил 5 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг ўттиз иккинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, тадбирда Қирғизистон Республикаси раислигида ўтган тадбирда Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Мажлисда ШҲТга аъзо давлатларнинг 2019–2021-йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастури ҳамда ШҲТ Қирғизистон Республикаси раислигида кенгашининг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашига ШҲТ Қирғизистон Республикаси раислигиданинг 2017 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи лойиҳалари маъқулланди.

ШҲТга аъзо давлатларнинг 2016–2018-йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастури ҳамда ШҲТ МАТТ қарорларининг 2017 йилдаги ижроси, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудидаги озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган шахсларни террористик ва экстремистик ташкилотларга жалб этишга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилди.

Терроризм, сепаратизм ва экстремизм мақсадларида интернет тармоғидан фойдаланишни аниқлаш ҳамда унга чек қўйиш бўйича ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг «Сямин – 2017» қўшма аксилтеррор ўқув машғулоти якунлари маъқулланди. 2018 йилда ШҲТга аъзо давлатларнинг қўшма чегара операциясини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

ШҲТга аъзо давлатларга халқаро террористик ташкилотлар томонидан бўлаётган таҳдидлар муҳокама қилинди. ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришилди.

Терроризмга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Терроризмга қарши кураш қўмитаси ижрочи директори ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар лойиҳалари маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг