Шавкат Мирзиёевнинг кеча қилган нутқи АҚШ томонидан олқишланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши чоғида оммавий ахборот воситаларининг роли ҳақида тўхталиб, айрим ҳолларда раҳбарлар томонидан танқидни қабул қила билмаслик, нима қилиб бўлса-да, уни тан олмасликка бўлаётган уринишларда ҳам кўзга ташланаётганини танқид қилганди.
«Афсуски, баъзи раҳбарлар халқ билан, матбуотчилар билан мулоқотда оддий муомала маданиятини, маънавиятни унутиб қўйишмоқда. Улар томонидан қилинган мурожаатларга ўз вақтида, холис жавоб берилмаслиги ҳам ҳақли эътирозларга сабаб бўлаяпти...
Энг ачинарлиси, баъзи раҳбарлар жамоатчилик ўртасида турли зиддиятларга сабаб бўлиши мумкин бўлган бундай ҳолатларнинг олдини олиш ўрнига, кибру ҳавога берилиш, ўзига бино қўйиш билан масалани янада чигаллаштирмоқда», деганди Президент.
АҚШ Давлат департаменти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу нутқини олқишлади.
Pleased to hear President Mirziyoyev condemn threats against the media in #Uzbekistan and reiterate his strong commitment to #MediaFreedom. Ensuring that journalists & bloggers are safe and free to do their jobs will help #Openness and #Democracy to grow only stronger. AGW
— State_SCA (@State_SCA) November 23, 2019
АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида шундай муносабат билдирди:
«Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига нисбатан таҳдидларни қоралаётгани ва ОАВ эркинлигига содиқлигини яна бир бор таъкидлаганидан хурсандман. Журналистлар ва блогерларнинг хавфсиз бўлиши ҳамда эркин ишлашини таъминлаш демократия ва очиқликнинг янада ўсишига туртки беради».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter