Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили номзоднинг устун жиҳати нимадалигини айтди
30 сентябр куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзоднинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов журналистлар, партия вакиллари ва Токио Паралимпиадаси иштирокчилари билан учрашув ташкил қилди.
Ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастуридаги устувор йўналишларини таништириб ўтди. Рустам Каланов номзоднинг спорт соҳасига эътиборини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек учрашувда сўз олган паралимпиада иштирокчилари ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
«Номзод ўз сайловолди дастурида ватанимизни дунёга танитаётган сиз каби спортчиларни қўллаб-қувватлашда давом этиш назарда тутилган. Бошқа номзодларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, биз Шавкат Миромоновични амалиётда кўрдик. Қисқа муддатда бундай ютуқларга эришиш осон эмас», – дейди Рустам Каланов.
Марказий сайлов комиссиясининг 14 сентябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилганди.
20 сентябрдан бошлаб партиядан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакиллари жойларда сайловолди тарғибот тадбирларини бошлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter