Шавкат Мирзиёев Яньчэн кимё заводидаги фалокат туфайли Си Цзиньпинга таъзия билдирди
![Шавкат Мирзиёев Яньчэн кимё заводидаги фалокат туфайли Си Цзиньпинга таъзия билдирди](https://static.xabaruz.com/crop/3/9/720_460_95_3909500213.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Цзянсу провинцияси, Яньчэн шаҳридаги кимё заводида рўй берган фалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга чуқур таъзия билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
21 март куни Хитойнинг шарқида жойлашган Яньчэн шаҳридаги содир бўлган бахтсиз ҳодисада жами 44 нафар киши ҳалок бўлди, яна 90 та одам жароҳатланган. 32 нафар инсоннинг ҳаёти сўроқ остида тургани ва 58 киши оғир аҳволдалиги очиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter