Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев июн ойида Тожикистонга боради

Шавкат Мирзиёев июн ойида Тожикистонга боради

Фото:«Sputnik Тожикистон»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-12 июн кунлари расмий ташриф билан Душанбеда боради.

Бу ҳақда Аsia-Plus нашри Тожикистон ҳукуматидаги манбасига асосланиб хабар берди.

Икки давлат раҳбарлари тожик-ўзбек муносабатларининг барча соҳалардаги истиқболларини муҳокама қилади, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилинади, дейилади маълумотда.

Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга ташрифи якунида Душанбе ва Тошкент ўртасида транспорт, энергетика, савдо, молия, қишлоқ хўжалиги, маданият ва фан соҳаларида янги шартномалар тўплами имзоланиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев аввал уч марта Душанбега расмий ташриф билан борган. Ташрифлар 2018 йил мартида ва сентябрида, сўнгра 2019 йил июнида амалга оширилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг