Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябр кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этиш учун ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлади.

13 октябр куни бўлиб ўтадиган юқори даражадаги халқаро форум — Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида қитъамизда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

14 октябр кунига режалаштирилган МДҲ мамлакатлари етакчиларининг учрашувида кўп томонлама шерикликнинг энг муҳим жиҳатлари ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Бўлажак тадбирларда алоҳида эътибор ўзаро савдони кўпайтириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, самарали транспорт коммуникацияларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалаларига қаратилади.

Бундан ташқари, саммитлар доирасида Ўзбекистон президенти ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама музокаралар ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг