Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Путин билан мулоқот ўтказди

Шавкат Мирзиёев Путин билан мулоқот ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон раҳбари суҳбат аввалида Владимир Путин ва Россия халқига Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

«Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи номидан вафот этганларнинг оила аъзоларига бардамлик, жароҳатланганларга тез фурсатда шифо топишларини тилади. Бегуноҳ инсонларга қарши қаратилган ушбу жиноят яна бир бор қатъий қораланди.

Россия етакчиси, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентига ушбу оғир дамда билдирилган далда сўзлари ва зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди. Мамлакатларимиз хавфсизлиги ва барқарор тараққиётига таҳдид бўлган ушбу ёвуз кучга курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди», дейилади ҳамдардлик матнида.

Эслатиб ўтамиз, теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 115 нафарга етди. Қурбонлар сони яна ошиши мумкин.

Аввалроқ Кремл матбуот хизмати 11 киши қўлга олинганини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг