Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди.
«Внуково-2» халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Таомилга кўра, Президентни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи — бўри «Забивака» қарши олди.
Шавкат Мирзиёев «Мундиал»нинг расмий тўпига дастхат қўйди.

Давлат раҳбари ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри «Забивака» ёнида суратга тушди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter