Шавкат Мирзиёев Ливан президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ливан пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат Президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрутда содир бўлган портлашда 100 дан ошиқ киши қурбон бўлгани айтилмоқа.
Ливан бош вазири Ҳасан Диаб портлашга портда кўп йиллар мобайнида сақлаб келинган 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлганини маълум қилган.
Ливанда фожиа муносабати билан икки кунлик мотам эълон қилинди. Президент Мишел Аун мамлакатда икки ҳафталик фавқулодда вазиятни кучга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter