Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафтада Беларусга ташриф буюради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 июль-1 август кунлари расмий ташриф билан Беларусга ташриф буюради. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Минскдаги элчихонасига асосланиб «Interfax.by» хабар берди.
«Ташриф 31 июль — 1 август кунлари ташкил этилади. Бу давлатимиз раҳбарининг Беларусга илк ташрифи бўлади», — дейилади элчихона хабарида.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Беларусь минтақавий форуми ташкил этилиши ҳам кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябрда Беларусь президенти Александр Лукашенко Тошкентга келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter