Шавкат Мирзиёев Ироқ президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тигр дарёсида паром чўкиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Ироқ Республикаси Президенти Барҳам Аҳмад Солиҳга самимий ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ироқнинг Мосул шаҳрида, Тигр дарёсини кечиб ўтиш вақтида 200 дан зиёд одам жойлашган паром ағдарилиб кетганди. Натижада 94 киши ҳалок бўлган, 55 киши қутқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter