Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ИҲТ бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ИҲТ бош котибини қабул қилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январ куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.

Бош котиб давлатимиз раҳбарини Ўзбекистоннинг Ташкилотга муваффақиятли раислиги билан табриклади. Савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва ўтказилган тадбирлар ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлагани таъкидланди.

Учрашувда минтақавий ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаши 70 фоизга ўсгани, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 5 баробарга кўпайгани мамнуният билан қайд этилди.

Ташкилотнинг навбатдаги саммитини жорий йил ноябр ойида Тошкент шаҳрида ўтказишга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда.

Бўлажак тадбир кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида Бош котиб Хусрав Нозирий Ташкилот котибияти ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида яқиндан биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг