Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ЕИ делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ЕИ делегациясини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, учрашув аввалида ЕИнинг юқори даражадаги вакили давлат раҳбарига Европа кенгаши раиси Шарл Мишел ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган. Мулоқотда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Қайд этилишича, ноябрь ойида «Ўзбекистон—Европа Иттифоқи» ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилган.

«Ўзаро савдо ҳажми ортиб, Европа етакчи компанияларининг илғор тажрибаси ва технологияларини жалб қилган ҳолда йирик инвестиция лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда. Таълим, хавфсизлик соҳасида, терроризм ва наркотрафикка қарши курашиш борасида муҳим қўшма дастурлар амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларни якунлаш ва уни тез фурсатда қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг