Шавкат Мирзиёев Бокуда кутиб олинди
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1 март куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди.
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг учрашуви бўлиб ўтади, унда етакчилар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Эртага, 2 март куни Бокуда энг йирик халқаро тузилмалардан бири — Қўшилмаслик ҳаракатининг саммити бўлиб ўтади. Тадбирнинг ялпи сессияда Ўзбекистон президенти нутқ сўзлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter