Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайловолди ташвиқотлар қачон бошланиши маълум бўлди

Сайловолди ташвиқотлар қачон бошланиши маълум бўлди

17 сентябрда Марказий сайлов коммисияси матбуот марказида маъсуллар ва ОАВ вакиллари иштирокида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари Баҳром Қўчқоров олиб борди.

Мажлис кун тартибидан:
- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш;
- Маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари жой олди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади. Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш мумкин эмас.

Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги қарори билан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши қайд этиб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг