Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ва АҚШ совуқ урушга қараб кетмоқда

Россия ва АҚШ совуқ урушга қараб кетмоқда

Фото: «Правда.Ру»

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Россия ва АҚШнинг ҳозирги муносабатлари совуқ уруш ҳолатига жуда яқин келганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Мен қаттиқ ташвишланаяпман. Менимча, биз совуқ уруш даврида юз берган воқеаларга яқинмиз», — деди бош котиб 29 март куни журналистларга берган интервьюсида.

Аввалроқ, ГРУнинг собиқ ходими Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши туфайли ЕИнинг бир қатор давлатлари, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва бошқа қатор давлатлар ўз ҳудудидан россиялик дипломатларни чиқариб юборишини маълум қилган эди. Жумладан, АҚШ 48 нафар россиялик дипломат ва 12 нафар БМТда ишлаётган ходимларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юборишини ва Сиэтлдаги Россия консуллигини ёпишини маълум қилди. Россия ташқи ишлар вазирлиги эса АҚШнинг бу ҳаракатларига муносиб тарзда жавоб беришини билдирди.

Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШдан чиқариб юборилган дипломатлар сонига мос америкалик дипломатлар ҳам Россиядан чиқариб юборилишини ва Санкт-Петербургдаги АҚШ консуллигининг фаолияти тугатилишини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 4 март куни Буюк Британиянинг Солсбери шаҳрида Буюк Британия разведкасида фаолият юритган ГРУнинг собиқ ходими Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Лондон ҳукумати бу воқеада Россияни айбдор деб билади. Россия эса буни доим рад этиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг