Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Дархон Амангелдиевич Сотиболдини Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Аввал бу лавозимда Ерик Утембаев ишлаган эди.
Дархон Амангелдиевич 1974 йил 26 мартда таваллуд топган. 2013-2015 йилларда Чимкент ҳокими, 2015-2017 йилларда Жанубий Қозоғистон ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter