«Қозоғистон барча давлатлар ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди» — Қосим-Жўмарт Тўқаев
Бугунги кунда Туркий давлатлар ташкилотининг роли сезиларли даражада ошди. Биз қудратли ва нуфузли кучга айланишимиз керак. Барча чорлов ва таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун бирдамлик кўрсатишимиз керак, — деди Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммитида.
Шунингдек, у Туркий мамлакатлар венчур фондини ташкил этишни таклиф қилди.
«Astana Hub халқаро технопарки негизида Туркий давлатлар ташкилотининг Рақамлаштириш марказини ташкил этишни таклиф қиламан. Ушбу тузилма савдо, транспорт, сув ресурсларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги ва бошқа муҳим тармоқлар учун жуда зарур бўлган рақамли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Ушбу ташаббусни самарали амалга ошириш учун муҳим стартап лойиҳаларга сармоя жалб этадиган Туркий мамлакатлар венчур фондини ташкил этишни таклиф қиламан», деди Қозоғистон раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter