Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича комиссия тузилди

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича комиссия тузилди

Видеодан скриншот.

Сенат ва Қонунчилик палатаси июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Комиссияга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди.

Ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.

Эслатиб ўтамиз, Нукусдаги намойишларда 18 киши ҳалок бўлган, улардан 4 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг