Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг май ойида Озарбайжонга бориши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг май ойида Озарбайжонга бориши мумкин

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил баҳор фаслида Озарбайжонга расмий ташриф билан бориши мумкин. Бу ҳақда «xs.uz» сайтида хабар берилган.

Нашрнинг айтишича, Озарбайжоннинг мамлакатимизда фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев кеча пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми чоғида шу ҳақда айтиган.

«Президентлар бир-бирини яхши танийди, улар бир қатор халқаро майдонларда учрашишган. Аниқ санани ҳозир айтиш қийин, лекин бу шу йилнинг баҳори, эҳтимоли билан май ойи охирида бўлади», - деди элчи.

Дипломатнинг таъкидлашича, ташриф давомида кенг доирадаги йўналишлар, хусусан, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги соҳаси, қурилиш материаллари индустрияси, озиқ-овқат саноати бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилади.

Ўз навбатида, томонлар транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш, жумладан, Баку — Тбилиси — Карс янги коридорини яратиш масаласини кўриб чиқади.

«Айни пайтда иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Мамлакатлар ўртасида юқори даражадаги сиёсий мулоқот кузатилаяпти. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ, ўйлашимча, алоқалар келгусидаги ташрифда янада мустаҳкамланади», — дейди Г. Гулиев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг