Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Наманган ҳокими ҳақида: «Мен Хайруллога ишонаман»

Президент Наманган ҳокими ҳақида: «Мен Хайруллога ишонаман»

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда давлат раҳбари Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров томонидан олиб борилаётган ишлардан розилигини ва унга қўшимча ваколатларни беришини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Namnews.uz» портали хабар берди.

— Мен Хайруллога ишонаман, олиб бораётган ишларидан розиман. Энди командангни ўзинг шакллантир. Тошкентдан рухсат ол деган, кадрлар танлаш масаласи бўйича аввалги давр тугади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг