Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент иштирокидаги йиғилишда бир қатор мансабдорлар лавозимидан озод этилди

Президент иштирокидаги йиғилишда бир қатор мансабдорлар лавозимидан озод этилди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 14 март куни қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш ва соҳани замонавий техника билан таъминлаш борасидаги ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда Президентнинг 2016 йил 17 ноябрдаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тизими қайта ташкил этилгани, 2017 йилда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва лизинг хизматлари 1,7 марта, механизация хизматлари 2,5 баробар ортгани таъкидланади.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сервис хизматини яхшилаш, импортни оптималлаштириш, экспортни кенгайтириш бўйича муайян камчиликлар мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги техника билан 85 фоиз таъминлангани, уларнинг маълум қисми эскиргани, уларни ўз вақтида янгилаш чоралари кўрилмагани қаттиқ танқид қилинди.

Белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижросини назорат қилмагани учун Бош вазир ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» акционерлик жамияти бошқаруви раиси Н.Отажоновга хайфсан берилди. Ишда йўл қўйган сусткашликлари учун «Ўзагротехсаноатхолдинг» акционерлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосарлари — «Ўзагросервис» акционерлик жамияти бош директори Р.Ахмедов, «Ўзагролизинг» акционерлик жамияти бош директори Х.Имомов, Вазирлар Маҳкамаси Ахборот таҳлил департаменти мудири А.Рафиқов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш, соҳани ривожлантириш мақсадида 2018—2021-йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Баҳорги агротехника тадбирлари учун режалаштирилган техникани тўлиқ етказиб беришни қаттиқ назоартга олиш, машина-трактор парклари тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг