Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ҳокимларга шошилинч топшириқ берди

Президент ҳокимларга шошилинч топшириқ берди

Келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлганларга, иккиламчи бозордан ҳам уй-жой олишларига имконият яратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев соҳага бағишланган видеоселектор давомида таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда маълум қилинишича, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, янги қурилган уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини битта жойда кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

«Одамларимиз қайси ҳудудда ёки қайси қурувчида мақсадли ипотека шартларига тўғри келадиган хонадон бор деб, ўйланиб юрмаслиги керак. Шу боис, бир ой муддатда Ортиқхўжаев пойтахтнинг камида 5 та, вилоят ҳокимлари эса 2 тадан ҳудудда барча хизматларни жамлаган марказлар ташкил қилсин», — дея топшириқ берди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг