Парламент қуйи палатасида янги қўмита ташкил этилмоқда: у ҳам коррупцияга қарши курашади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилмоқда.
Парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу қўмитага давлат органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички дастурларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш жараёни устидан парламент назоратини амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларини уларда коррупцияга олиб келувчи нормаларнинг мавжудлигини аниқлаш, таҳлил қилиш каби қатор вазифалар юклатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter