Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларга мурожаат қилди

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошлар учун Telegram гуруҳи орқали Украина ҳудудида бўлган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.
Қайд этилишича, мурожаатда элчихона «тасдиқланмаган, сохта маълумотларни тарқатмасликни ва ваҳима қўзғамасликни» сўраган.
«Элчихона Украина давлат органлари, дипломатик корпус ва юртдошларимиз билан доимий алоқада», дейилади мурожаатда.
Элчихона, шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Киевга мунтазам рейслар амалга ошираётгани ва манфаатдор фуқаролар Киев–Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter