Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси миссиясини якунлади
Остонадаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» агентлиги.
Қозоғистон ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида вазир икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли сўнгги йилларда Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
Қозоғистон Президентининг фармонига мувофиқ, вазир амалга оширилган улкан ишлар ва элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Саидикром Ниёзхўжаевни олий давлат мукофоти – II даражали «Достиқ» ордени билан тақдирлади ва унинг келажакдаги фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.
Ниёзхўжаев 2018 йилдан ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter