Ўзбекистонда сайлов компаниясига расман старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси 2019 йил 20 сентябрдан бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган мажлиси сайлов кампанияси билан боғлиқ ташкилий ишларга бағишланди. Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов мажлисни очиб берган.
Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни, деб белгилади.
Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинди.
Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter