Ўзбекистонда президентлик сайловига расман старт берилди

2021 йил 24 октябр куни Ўзбекистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
Бугун сайловга расман старт берилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида сайловга старт бериш анжуманида маълум қилинган.
Сайловда 5 та партия ўз номзодлари билан қатнашади. Президентлик сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгаришлар сабабли декабрида эмас, октябр ойида ўтказилиши белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча ҳеч қайси партия ўз номзодини очиқлаганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter