Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара бўйича келишиб олади

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара бўйича келишиб олади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси ва  Қозоғистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжатга кўра, Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг бошланғич нуқтаси Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойи ҳисобланади.

Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг сўнгги нуқтаси Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойи ҳисобланади.

Давлат чегарасининг демаркацияланган чизиғининг узунлиги 2356,666 км. Томонлар давлат чегараси чизиғига жами 1301 та чегара белгиларини ўрнатди.

Жами 1672 та чегара постлари ўрнатилди, жумладан, асосийлари – 868 та, шундан Қозоғистон томони – 437 та, Ўзбекистон томони – 431 та пост ўрнатган. Оралиқ чегара устунлари — 804 та, шундан Қозоғистон томони — 428 та, Ўзбекистон томони — 376 та ўрнатган.

Шартнома кучга киргандан сўнг, томонлар давлат чегараси чизиғининг белгиланишини ҳар 10 йилда бир марта биргаликда текширади. Келишувга кўра, текшириш шартлари ўзгартирилиши, шунингдек, давлат чегараси чизиғининг алоҳида участкаларида белгиланишининг биргаликдаги текширувлари ҳам ўтказилиши мумкин.

Қайд этилишича, фармони лойиҳаси Қозоғистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг