Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги вазият сабаб огоҳлантириш эълон қилди

Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги вазият сабаб огоҳлантириш эълон қилди

Тел-Авивдаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатди.

"Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмасликни тавсия қиламиз", дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз,  1 апрелда Исроил кучлари Дамашқда Эрон консуллигига зарба берди. Мазкур ҳаракат икки давлат ўртасидаги шундоқ ҳам таранг муносабатларни янада кескинлаштирди. 


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг