Оқ Уй: Россия ва Хитой АҚШ манфаатларига қарши иш олиб боради
![Оқ Уй: Россия ва Хитой АҚШ манфаатларига қарши иш олиб боради](https://static.xabaruz.com/crop/4/1/720_460_95_41400836.jpg)
Трамп Россия ва Хитойни тўхтатмоқчи
Оқ Уй ўзининг навбатдаги кескин баёнотида Пекин ва Москвани «Америка хавфсизлиги ва фаровонлигига путур етказишда» айбламоқда.
«Миллий хавфсизлик стратегияси» ифодаланган ҳужжатда айтилишича Хитой ва Россия Америка манфаатларига қарши ҳаракатларни амалга оширмоқда. Ҳужжатнинг асосий нуқталари президент Трамп томонидан тайёрланган.
60 бетлик ҳужжатда яна қуйидагиларни ўқиш мумкин: «Хитой ва Россия АҚШ манфаатларига қарама-қарши бўлган бошқа бир дунё яратиш мақсадида. Хитой АҚШни Ҳинд ва Тинч океани ҳудудидан сиқиб чиқаришга уринишда айбланмоқда. Шунингдек ҳужжатда «Россия дунёда АҚШ таъсирини кучсизлантиришда ҳамда унинг ҳамкорлари ва иттифоқчилари билан орасини бўлишга уринаётганлиги» ҳам ёзилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter