Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий ва Жанубий Осиё олимлари учун соддалаштирилган виза тартибини жорий этиш таклиф қилинди

Марказий ва Жанубий Осиё олимлари учун соддалаштирилган виза тартибини жорий этиш таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» конференцияси давомида илм-фан, технология ва инновациялар соҳасини ривожлантириш ташаббуси билан чиқиш қилди.

Давлат раҳбари минтақа давлатлари билан биргаликда қўшма тадқиқотлар ва инновацион ишларни олиб бориш, илмий ва ўқув стажировкаларини, тажриба алмашиш дастурларини рағбатлантириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

«Шу муносабат билан Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг олим ва тадқиқотчилари учун соддалаштирилган виза тартибини жорий этиш, шунингдек, университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича онлайн-платформа яратишни таклиф этамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг