Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгарди

Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгарди

24 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Норвегия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг