Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко Қодировга миннатдорлик билдирди

Лукашенко Қодировга миннатдорлик билдирди

Фото: «НТВ»

Беларусь президенти Александр Лукашенко Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировга узоқ йиллардан бери Ливияда тутқунликда ушлаб келинаётган беларуслик Вячеслав Качура озод этилиши муносабати билан миннатдорчилик хатини жўнатди.

Качура 2011 йили Ливияда иш олиб бораётган Россия, Украина ва Беларусь махсус хизматчилари сафида бўлган ва Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафи ҳукумати билан ҳамкорликда айбланиб, маҳаллий исёнчилар томонидан қўлга олинганди.

«25 сентябрда Минскдаги учрашувимизда сиз ваъда берганингиздек, қисқа вақт ичида Вячеслав Качуранинг озод этилиши ва ватанига қайтгани учун чуқур миннатдорчилик билдираман», дея Лукашенконинг хатидан иқтибос келтирмоқда президент матбуот хизмати.

Бундан ташқари, яна бир фуқаронинг озод этилгани учун Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳайёнга ҳам шу мазмундаги мактуб жўнатилгани ҳақида Беларусь президенти матбуот хизмати маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг