Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комилов МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашди

Комилов МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашди

13-14 октябр кунлари Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари халқаро кун тартиби ва Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши бўлажак мажлисининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари, жумладан, саммитда кўриб чиқиладиган қатор кўп томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди ва келишилди.

Учрашув якунида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Биологик ва заҳарли қуролларини тақиқлаш тўғрисидаги Конвенцияни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёноти қабул қилинди, МДҲга аъзо давлатлар тарихчилари ва архившуносларининг халқаро уюшмаси (комиссияси) тўғрисидаги Низом ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида 2022 йилда ўтказиладиган кўп даражали ташқи ишлар идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувлар режаси ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг