Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кенг доирадаги музокаралар: Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигининг янги имкониятлари муҳокама қилинди

Кенг доирадаги музокаралар: Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигининг янги имкониятлари муҳокама қилинди

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Президентнинг матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди бугун, 1 октябрь куни музокараларни кенг доирада давом эттирди. 

Аҳолиси сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи Ҳиндистон улкан иқтисодий имкониятларга эга, саноати ривожланган мамлакат. Ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Юқори технологиялар, инновациялар,  дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор ҳисобланади.

Бу соҳалар ривожига катта эътибор қаратаётган Ўзбекистон учун ҳам Ҳиндистон тажрибаси ва технологиялари муҳим. Ҳиндистон учун ҳам изчил ривожланаётган, инвесторларни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон истиқболли ҳамкор саналади.

Кенг доирадаги музокараларда савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, юқори технологиялар, тиббиёт, фармацевтика, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари муҳокама қилинди.

Фото: Президентнинг матбуот хизмати
Фото: Президентнинг матбуот хизмати
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг