Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ироқ расмийлари Саддам Ҳусайннинг қизини энг кўп қидирувда бўлган жиноятчилар рўйхатига киритишди

Ироқ расмийлари Саддам Ҳусайннинг қизини энг кўп қидирувда бўлган жиноятчилар рўйхатига киритишди

Бағдод шаҳри.

Фото: «Openarium.ru»

Ироқ ҳукумати биринчи марта энг кўп қидирилаётган жиноятчиларнинг рўйхатини эълон қилди. «Al Sumaria» телеканалининг якшанба кунги хабарида айтилишича, рўйхатга 60 нафар жиноятчи, шу жумладан Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг Иорданияда яшаётган катта қизи Рағад ҳам киритилган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳужжатда ИШИД террорчи гуруҳининг 28 нафар қўмондони, «ал-Қоида»нинг 12 нафар етакчиси ҳамда Араб уйғониш социалистик партияси (партия 2003 йили тарқатиб юборилган) ходимлари, шу жумладан Рағадга нисбатан қўйилган айблар ва маълумотлар келтирилган. Бироқ рўйхатда ИШИД етакчиси Абу Бакр Бағдодийнинг номи йўқ. Унинг қаерда эканлиги ҳамон сирлигича қолмоқда.

Телеканал манбаси таъкидлаганидек, барча айбланувчилар Ироқдан ташқарида истиқомат қилади. Уларни экстрадиция қилиш масаласи Интерпол билан биргаликда ҳал қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг