Ҳиллари Клинтон шифохонага тушиб қолди
АҚШнинг собиқ давлат котиби ва президентлик сайловида Трампга имкониятни бой берган Ҳиллари Клинтон Ҳиндистонга сафари давомида билаги шикастланиб, шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақида «Times of India» нашри маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар қилмоқда.
«Goyal Hospital» хусусий клиникаси ходимининг айтишича, 70 ёшли сиёсатчига Рожастон штатининг Жодхпур шаҳрида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Врачлар берган маълумотга кўра, Клинтон Умайд-Бхаван қароргоҳидаги меҳмонхоналардан бирининг ваннахонасида тойиб кетиб қўлини шикастлаб олган.
«Биз компютер томографиясини ўтказдик ва рентгенда билак суяги ёрилганини аниқладик. Беморга бир неча кун давомида дам олиш тавсия этилди. Шунингдек эластик бинтдан фойдаланишни маслаҳат бердик», — дея маълумот берган исми сир қолишини хоҳлаган тиббий ходим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter