Европалик дипломатга «Дўстлик» ордени топширилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Европа ташқи ҳаракатлар хизматининг Шарқий ҳамкорлик, Россия, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори ўринбосари Люк Девинга «Дўстлик» орденини топширди. Мукофотни топшириш маросими 17 ноябрь куни Самарқандда ташкил қилинган Марказий Осиё – Европа Иттифоқи вазирлар учрашуви доирасида ўтказилди.
«Ўзбекистон ҳам, ЕИ ҳам мураккаб даврларни бошдан кечирди. Лекин биз бир ёқадан бош чиқариб, ўзаро тушуниш руҳи, алоқаларни жонлантириш йўлларини топа олдик», – деди В.Норов орденни тақдим этар экан.
Ўз навбатида, европалик юқори мартабали дипломат юксак эътироф учун миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Л.Девинь Ўзбекистон президентининг жорий йил 29 августдаги фармонига кўра бир гуруҳ чет эл фуқаролари қаторида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун мазкур давлат мукофотига лойиқ деб топилган.
Аввал хабар берганимиздек, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати вакили Люк Девинь Тошкент ва Брюссель робиталарини мустаҳкамлашга доир мулоҳазалари билан ўртоқлашган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter