Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХнинг асосий вазифаси белгиланди

ДХХнинг асосий вазифаси белгиланди

Кеча хабар берганимиздек, кеча Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунига имзо чекди.

Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган қонун 9 боб, 48 моддадан иборат. Қонуннинг тўлиқ матни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

Қонуннинг 2-моддасида ДХХнинг асосий вазифалари белгиланган.

Унда қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдан, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг