Чеченистон парламенти спикери: «Доналд Трампни тўхтатинглар!»
Чеченистон парламенти депутатлари халқаро ҳамжамиятга, халқаро ташкилотларга, БМТга ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига дунёда тинчликка таҳдид солувчи АҚШ президенти Доналд Трумпнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳақида мурожаат қилиб, республика қонунчилик мажлиси раиси Магомед Даудов «Мйилистори» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жума куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ ҳукуматини дунёда урушларни олиб борувчи сифатида кўришини ҳамда Россиянинг АҚШ давлат департаменти томонидан саёҳат қилиш учун хавфли мамлакатлар рўйхатига киритишига жавобан АҚШга саёҳат қилишни хавфли дея эълон қилди.
«Доналд Трампни тўхтатинглар! Агарда бу шоумен АҚШ тепасида турса, дунё уруш ботқоғига ботиб қолиши мумкин», дея ёзади спикер.
У Қўшма Штатлар бошчилигидаги коалиция қўшинлари назорат қилаётган ҳудудлардан ИШИД террорчи гуруҳининг ҳужумлари давом этаётганини таъкидлаган.
«Уларни ким молиялаштираётгани ва уларнинг бошида ким тургани ҳеч кимга сир эмас», дея эслатиб ўтди спикер. Шунингдек у бу борада Суриядаги террорчиларга қарши курашда Сурия ҳукуматига бебаҳо ёрдам кўрсатган Россиянинг ролини алоҳида таъкидлади.
Спикер, шунингдек Ливия, Ироқ, Афғонистон, Яман ва Украинадаги муаммоларга сабаб бўлган «Қўшма Штатлар демократияси экспорти»ни ҳам эсга олди. «Бу мамлакатларнинг барчаси ижтимоий-иқтисодий тартибсизликни бошидан кечирмоқда», деб ёзади Даудов.
Унинг фикрига кўра, Трампнинг руҳий саломатлиги «катта ташвиш» келтиради. У жаҳон ҳамжамиятидан «бу одамни даволаш учун чоралар кўришни» сўрамоқда.
2014 йилда АҚШ Россия Қаҳрамони унвони соҳиби, ўша пайтдаги Чеченистон раҳбари администрацияси ва ҳукумат бошлиғи бўлиб турган Даудовни «Магнисткий рўйхати»га киритган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter