Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига янги раҳбар тайинланади

Бугун бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига янги раҳбар тайинланади

Фото: «Nuz.uz»

2017 йилнинг августидан буён Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаб келаётган Актам Ҳайитов шу йилнинг 10 апрель куни бошқа ишга ўтгани ҳақида хабар берган бердик. У Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси этиб сайлангани маълум қилинган эди.

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Шерзод Қудбиев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланган. Бунгача у Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини маълум қилди. Вазирлик Марказий аппаратида ҳам бундай маълумот йўқ. Аммо ахборот хизмати раҳбари янги вазирни таништириш маросимига ҳамма нарса тахт қилиб қўйилгани, у Ўзбекистон Бош вазири томонидан жамоага таништирилиши кутилаётганини маълум қилди.

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, ушбу вазифага тавсия этилганлар орасида Шерзод Қудбиев номзоди ҳам бўлган. Қолаверса, у айнан шу вазирликдан чиққан кадр ҳисобланади. Шерзод Қудбиев Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтгунича 2007−2010-йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (вазирликнинг аввалги номланиши)да турли лавозимларда фаолият кўрсатган. Шунингдек, 2012−2015-йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори бўлган.

«Xabar.uz» маълумоти:

Шерзод Қудбиев 1981 йил 12 апрелда Фарғонада таваллуд топган. Фарғона политехника институти битирувчиси. Мутахассислиги: молия ва кредит.

Фото: «Facebook» / Шерзод Қудбиев

2010−2012-йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси бўлган.

2012−2015-йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори бўлган.

2015—2016-йилларда Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг