Бош прокурор Қирғизистонда ШҲТ бош прокурорлари билан учрашди
Бугун, 1 октябрь куни Қирғизистоннинг «Ола-Арча» қароргоҳида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо давлатларининг бош прокурорлари 17-йиғилиши бўлиб ўтган.
Йиғилишда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон бош прокурорлари, шунингдек, ҳамкор ва кузатувчи давлатлар сифатида Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Арманистон, Туркия ҳамда ШҲТ вакиллари қатнашган.
Тадбирда бош прокурорлар ШҲТга аъзо давлатларда котрабанда ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масалаларини муҳокама қилишган. Бу борадаги ишларнинг юриши учун 17-йиғилишнинг баённомаси имзоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter