АҚШ қўшинларини Ўзбекистонга жойлаштириш бўйича расмий жавоб берилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча журналистларнинг АҚШ қўшинини Ўзбекистонга жойлаштириш ҳақидаги саволига жавоб бериб ўтган.
«Айни пайтда ҳақиқат шуки, бунга эҳтиёж йўқ», дея жавоб берган вазир.
Комилов 2002 йилда имзоланган Ўзбекистон - АҚШ стратегик ҳамкорлиги ҳақидаги декларация ва Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда АҚШга ташрифи доирасидаги ҳужжатларни ҳам эслаб ўтган.
Бу масала бир неча ойдан бери очиқ қолаётган эди. Хусусан, Абдулазиз Комиловнинг Пентагонда музокаралар ўтказиши, АҚШ мудофаа вазири ёрдамчисининг Тошкентга келиши шундай шубҳаларни уйғотаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter