Алишер Султонов яна бир лавозимга тайинланди
Ҳукумат қарори билан Алишер Саидаббосович Султоновга Бош вазирнинг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажариш ҳам юкланди, дея хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Алишер Султонов ўтган йили сентябрь ойида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раислигидан кетиб, 2019 йилда янги тузилган Энергетика вазирлигига раҳбар этиб тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter