Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди
2021 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради ТИВ расмий вакили.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий хавфсизлик, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Россия томонининг «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциядаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter