Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди

Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олган.

Абдулла Арипов ЕОИИ саммитида кузатувчи давлат вакили сифатида иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг